Tur 360 Kontaktlar

Fayllardan foydalanish

Кириш

Ушбу веб-сайт «Бритиш Aмерикан Тобакко Ўзбекистон» компаниясига тегишли. Биз сиздан ушбу “Фойдаланиш шартлари” ни диққат билан ўрганиб чиқишингизни сўраймиз. Ушбу веб-сайтга кириш орқали сиз бу Шартларга риоя қилишга ўз розилигингизни билдирасиз. Агар сиз ушбу шартларга риоя қилишга рози бўлмасангиз, ушбу веб-сайтга кирмаслигингиз ва унда келтирилган маълумотлар билан танишмаслигингиз керак.

Ушбу Шартлар мазмунини тушунишда қулайлик учун биз баъзи таърифлардан фойдаланамиз. «Бритиш Aмерикан Тобакко Ўзбекистон», «БAТ Ўзбекистон», «биз», «бизни» ва «бизнинг» сўзлари қуйидаги юридик шахсга нисбатан қўлланилади: AЖ ҚК «УЗБAТ А.Ж.».

“Бритиш Aмерикан Тобакко”, “Гуруҳ” ва “Бритиш Aмерикан Тобакко” Гуруҳи” сўзлари “Бритиш Aмерикан Тобакко п. л. с.” (British American Tobacco p.l.c.) ва бутун дунё бўйлаб унинг таркибига кирувчи бўлинмалари ва филиалларига, шу жумладан "Бритиш Aмерикан Тобакко Ўзбекистон" га ҳам нисбатан қўлланилади.

Шартлар - бўлимлардан, шу жумладан ушбу "Кириш" бўлимидан иборат. Бошқа бўлимлар: ""cookie"-файлларидан фойдаланиш сиёсати, учинчи томонларнинг  веб-сайтлари мазмуни учун жавобгарликни чеклаш тўғрисидаги баёнот, веб-сайтдан фойдаланишнинг умумий шартлари" дан иборат. Ушбу Шартлар билан мазкур веб-сайтнинг исталган саҳифасидан туриб танишиб чиқиш мумкин.

Ушбу веб-сайтга оид барча савол ва таклифлар электрон форматда ёки почта орқали  “Контактлар” бўлимида кўрсатилган алоқа маълумотлардан фойдаланилган ҳолда ёки: "Ўзбекистон Республикаси, 100084, Тошкент ш., Минор тор кўчаси-77, “Бритиш Aмерикан Тобакко Ўзбекистон”, Корпоратив алоқалар бўлими" манзилига юборилиши керак.

“Cookies” файлларидан фойдаланиш

“Cookies” - бу веб-сервердан браузерингизга юбориладиган ва компютерингизнинг қаттиқ дискида сақланадиган маълумотли кичик файллардир. Ушбу Шартлардаги “cookies”  файлларига ҳаволалар сизнинг қаттиқ дискингиздаги маълумотларга автоматик кириш ёки уларни сақлашнинг бошқа усулларига ҳам тегишлидир.

Бизнинг веб-сайтимизга кирганингизда, унда “cookies”-файллардан фойдаланилаётганлиги тўғрисида билдиришнома олдингиз. Бундай билдиришномани етказиш учун биз “cookies” файлидан фойдаландик. Агар сиз ушбу веб-сайтдан фойдаланишда давом этсангиз, қуйидаги жадвалда кўрсатилганидек, қурилмангизда янги “cookies”- файллари пайдо бўлади. Билдиришномани олгандан кейин веб-сайтимиздан фойдаланишни давом эттириш орқали сиз ушбу бўлим қоидаларига мувофиқ “cookies” -файлларидан фойдаланишга рози эканлигингизни билдирасиз.

Биз веб-саҳифаларда шаффоф расмлар ва тасвирлардан иборат бўлган веб-маёқлардан фойдаланишимиз мумкин, улар ёрдамида биз “Бритиш Aмерикан Тобакко” Гуруҳи” веб-сайтларидаги ҳаракатингизни кузатиб борамиз.

Бошқа ҳолларда, биз ушбу веб-сайтда “cookies”- файлларидан фойдаланмаймиз.
Бироқ, веб-сайтимизнинг бўлимларидаги баъзи воситалар ва контент учинчи шахслар томонидан тақдим этилади (ва баъзи ҳолларда бошқарилади). Веб-сайтимизнинг ичига кирганингизда, пудратчи-компаниялар сизнинг компьютерингиз ёки мобил қурилмангизга “cookies” - файлларини ўрнатиши мумкин.

Биз учинчи шахсларга веб-сайтимизда қуйидаги “cookies”-файлларини ўрнатишга рухсат берамиз:

“cookie”- Файли / технологияси Яндекс.Метрика
Мақсади Ушбу “cookies”-файллар сиз ва бошқа ташриф буюрувчилар бизнинг веб-сайтимиздан қандай фойдаланаётганлигингизга қараб уни яхшилаш учун маълумот тўплаш мақсадида ишлатилади. “Сookies” файллари веб-сайтга ташриф буюрувчилар сони, уларнинг жойлашуви ва ташриф буюрган саҳифалари ҳақидаги маълумотларни аноним тарзда тўплайди.
   
Қандай қилиб “cookie” файлини  Сайтнинг исталган саҳифасида Яндекс Метрика ҳисоблагичини ўчириб қўйишингиз мумкин. Бунинг учун ҳар бир саҳифада Яндекс Метрика ҳисоблагич кодини ишга туширишдан олдин браузер консолидаги window хусусиятидан фойдаланинг. Window хусусияти  бир нечта кўринишларга эга бўлиши мумкин:
ўчириш / активлаштириш мумкин? • true — “cookies”ё-файлларни жойлашни, Яндекс Метрикага сайтга ташриф буюришлар ҳақидаги маълумотларни тўплашни ва юборишни блоклайди.
  • false — Яндекс Метрикага ҳисоблагичининг ишини давом эттиришга имкон беради.
   
“cookie”- Файли / технологияси Google Analytics (Гугл Аналитик)
   
   
Мақсади Ушбу “cookies”-файллар сиз ва бошқа ташриф буюрувчилар бизнинг веб-сайтимиздан қандай фойдаланаётганлигингизга қараб уни яхшилаш учун маълумот тўплаш мақсадида ишлатилади. “Сookies” файллари веб-сайтга ташриф буюрувчилар сони, уларнинг жойлашуви ва ташриф буюрган саҳифалари ҳақидаги маълумотларни аноним тарзда тўплайди. 
   
Қандай қилиб “cookie” файлини  Барча веб-сайтларда Google Analytics кузатуви тизимидан воз кечиш учун ушбу сайтга ташриф буюринг:
ўчириш / активлаштириш мумкин? Google Analytics Opt-out Browser Add-on 
Cookie Номланиши Муддати 
_ga Доимий “cookie” файли Пайдо бўлган/янгиланган пайтдан бошлаб 2 йил 
   
_gat Доимий “cookie” файли Пайдо бўлган /янгиланган пайтдан бошлаб 1 дақиқа 
   
_gid Доимий “cookie” файли Пайдо бўлган /янгиланган пайтдан бошлаб 24 соат
“cookie”- Файли / технологияси Ушбу веб-сайт
   
Цель Агар фойдаланувчи ушбу веб-сайтда “cookie”-файллар ҳақида билдиришномани кўрган бўлса, ушбу “cookie”-файл сақлаш учун ишлатилади. 
Қандай қилиб “cookie” файлини  Браузерда www.bat.uz сайтидан келаётган “cookie”-файлларни ўчириб қўйинг. 
ўчириш / активлаштириш мумкин?  
Cookie Номланиши Муддати 
Cookie Message-  Пайдо бўлган /янгиланган пайтдан бошлаб 180 кун  
Доимий “cookie” файли:  

Cookie файллари, шу жумладан Internet-браузерингизни ушбу турдаги файлларни қўллаб-қувватламаслиги мақсадида қандай созлаш ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун www.allaboutcookies.org  сайтига ташриф буюринг.

Ўзгаришлар

Биз веб-сайтимизга жойлаштириш орқали “Cookie” сиёсатимизни исталган вақтда ўзгартиришимиз мумкин. Ҳар қандай ўзгаришлар веб-сайтда янгиланган ҳужжат пайдо бўлган кундан бошлаб 7 кун ичида кучга киради. Агар сиз ўзгартиришлар киритилгандан сўнг сайтдан фойдаланишда давом этсангиз, бу сизнинг янги шартларни қабул қилганингизни автоматик равишда тасдиқлайди.

Учинчи томонларнинг веб-сайтларига ҳаволалар

Ушбу веб-сайт ўз шартлари ва махфийлик сиёсатига мувофиқ ишлайдиган ташқи веб-сайтларга ҳаволаларни ўз ичига олади. Биз ташқи веб-сайтлардаги маълумотлар учун жавобгар эмасмиз. Уларга шахсий маълумотларни тақдим этишдан олдин ушбу веб-сайтлардан фойдаланиш шартларини ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз. Ушбу ҳаволалар фақат ушбу веб-сайтга ташриф буюрувчилар учун қулайлик сифатида тақдим этилади. Ушбу ҳаволаларни бизнинг веб-сайтимизда жойлаштириш ушбу веб-сайтлар, уларнинг маҳсулотлари ёки хизматларининг тўғридан-тўғри ёки назарда тутилган рекламаси бўлиб ҳисобланмайди. «Бритиш Aмерикан Тобакко Ўзбекистон» ташқи веб-сайтларда тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, бундай веб-сайтларнинг мазмуни ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги учун жавобгар эмас. Ушбу орқали сиз сайтларнинг ҳар қандайида мавжуд маълумот, товарлар ёки хизматлардан фойдаланиш ёки улардан фойдаланиш натижасида юзага келадиган ҳар қандай реал ёки тахминий зарар, йўқотиш ёки харажатлар учун бевосита ёки билвосита жавобгар эмаслигимизни тан оласиз. Бундай сайтларга кириш билан боғлиқ ҳавф-хатарлар ўз зиммангизда қолади.

Агар сиз бизнинг веб-сайтимизда жойлаштирилган ҳаволалар ёрдамида ташқи веб-сайтларга киришга қарор қилсангиз, ушбу веб-сайтлар компютерингизга Cookie-файлларни ўрнатиши мумкин. «Бритиш Американ Тобакко» бундай файллардан фойдаланишни назорат қила олмайди ва агар сизга қўшимча маълумот керак бўлса, учинчи шахсларга тегишли маълум бир веб-сайтдан фойдаланиш шартларини ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз.

Умумий қоидалар

    1. Ушбу веб-сайт, махсус кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно, ҳеч қандай кафолат ва кафилликларсиз маълумотларни бепул тақдим этади. Ушбу веб-сайтда эълон қилинган маълумотлар фақат ахборот олиш мақсади учун мўлжалланган.
    2.  Ушбу веб-сайтда аниқ кўрсатилган вазиятлардан ташқари, «Бритиш Американ Тобакко Ўзбекистон» веб-сайтларнинг мазмуни ва уларда жойлаштирилган маълумотлардан фойдаланиш, шунингдек сиз юборган ёки қабул қилган хабарларнинг мазмуни ёки ишлатилиши учун жавобгар эмас. 
    3. Барча муаллифлик ҳуқуқлари, веб-сайтда кўрсатилган товар белгиларидан ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларидан фойдаланиш ҳуқуқлари қонунга мувофиқ «Бритиш Американ Тобакко Ўзбекистон»га ва/ёки унинг лицензиарларига тегишлидир. Ушбу Шартлар билан чекланган ҳолда мазкур веб-сайтдан фойдаланиш ҳуқуқидан ташқари, сиз ушбу веб-сайтдан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлмайсиз. Ушбу веб-сайт маълумотларини ёки унинг мазмунини сотиш учун тақдим этиш, сотиш ёки тарқатишга ҳеч қандай тарзда рухсат берилмайди. Бироқ, сиз ушбу веб-сайтдан шахсий, нотижорат мақсадларда фойдаланиш учун маълумотларни чоп этишингиз ёки юклаб олишингиз мумкин. Ушбу веб-сайт мазмунидан белгиланган шартларга мувофиқ, фойдаланишга рухсат берилган ҳоллар бундан мустасно, сиз «Бритиш Американ Тобакко Ўзбекистон» компаниясининг ёзма рухсатисиз сизга бундай ҳаракатларни амалга ошириш, қидирув тизимлари ва дастурларидан фойдаланган ҳолда интернетга гиперҳаволалар жойлаштириш ёки бошқа йўллар билан ушбу веб-сайт маълумотларини бошқа сайтларга жойлаштира олмайсиз.
    4. Ушбу веб-сайтдан ноқонуний мақсадларда, хусусан, туҳмат, ҳақоратли  ёки обрўсизлантирувчи маълумотларни юбориш, ишлатиш, нусхалаш, ёки жойлаштиришга рухсат берилмайди. Ушбу веб-сайтнинг ишлашини бузиши ёки бошқа ташриф буюрувчиларнинг ушбу веб-сайтдан фойдаланишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ҳар қандай реклама ёки бошқа материалларни ёки ортиқча ҳажмдаги хабарларни юбориш тақиқланади.
    5. «Бритиш Американ Тобакко Ўзбекистон» исталган вақтда ва огоҳлантиришларсиз бутун веб-сайтни ёки унинг бирон бир қисмини кенгайтириш, ўзгартириш, тўхтатиб туриш ёки тўлиқ ёпиш, шунингдек, унга киришни чеклаш ёки тақиқлаш ҳуқуқини ўзи ихтиёрида сақлаб қолади.
    6. Ушбу Шартларни қабул қилиш орқали сиз мазкур веб-сайтга етказилган зарарингиз ёки ушбу Шартларни бузишингиз натижасида «Бритиш Американ Тобакко Ўзбекистон» компаниясига етказилган ёки унга юкланган ҳар қандай харажатлар, даъволар, йўқотишлар ва зарарларни (шу жумладан юридик хизматлар харажатларини) қоплашга розилик билдирасиз.
    7. Агар сиз мазкур Шартларни бузсангиз, «Бритиш Американ Тобакко Ўзбекистон» ўз хоҳишига кўра, ушбу веб-сайтга киришингизни тўхтатиб қўйиши ёки блоклаши ва ундан фойдаланишни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин.
    8. «БРИТИШ АМЕРИКАН ТОБАККО ЎЗБЕКИСТОН» УШБУ ВЕБ-САЙТДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ У МАВЖУД ЁКИ ОЧИҚ МАНБАДА БЎЛГАН ШАКЛДА НАШР ЭТАДИ ВА УШБУ ВЕБ-САЙТНИНГ ИШЛАШИ, УНДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ТЎҒРИЛИГИ ЁКИ ЭСЛАТИБ ЎТИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР ВА ХИЗМАТЛАРГА НИСБАТАН ҲЕЧ ҚАНДАЙ АНИҚ ЁКИ НАЗАРДА ТУТИЛГАН КАФОЛАТЛАР БЕРМАЙДИ (АМАЛДАГИ ҚОНУНЧИЛИК БУНДАЙ КАФОЛАТЛАРДАН ВОЗ КЕЧИШГА ИМКОН БЕРАДИГАН ДАРАЖАДА). ЭҲТИЁТСИЗЛИК ЁКИ ФИРИБГАРЛИК НАТИЖАСИДА ТАН ЖАРОҲАТИ ОЛИШ ЁКИ ЎЛИМ ҲОЛЛАРИДАН ТАШҚАРИ, НА «БРИТИШ АМЕРИКАН ТОБАККО ЎЗБЕКИСТОН», ВА НА “«БРИТИШ АМЕРИКАН ТОБАККО ЎЗБЕКИСТОН» ГУРУҲ” КОМПАНИЯСИНИНГ БОШҚА БИРОН БИР КОМПАНИЯСИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЁКИ БИЛВОСИТА ЗАРАР ЁКИ ЗИЁН УЧУН (ШУ ЖУМЛАДАН, БЕПАРВОЛИК ТУФАЙЛИ) ФУҚАРОЛИК ДАЪВОСИ БЎЙИЧА СУД ЖАРАЁНИ  ВАЗИЯТИДА ЁКИ УШБУ ВЕБ-САЙТГА КИРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БОШҚА ҲОЛЛАРДА  ЖАВОБГАР ҲИСОБЛАНМАЙДИ. БУНДАЙ ҲОЛАТЛАРНИ ФАҚАТГИНА УШБУ ВЕБ-САЙТДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТЎХТАТИШ ОРҚАЛИ ОЛДИНИ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.
    9. Маҳаллий қонунчилик талабларидан келиб чиқиб ушбу Шартларнинг бирон бир қоидасини қўллаш мумкин бўлмаган тақдирда, бу ушбу Шартларнинг қолган қоидаларига таъсир қилмаслиги лозим.
    10. Ушбу фойдаланиш Шартлари сиз билан муносабатларимизни тартибга солади ва «Бритиш Американ Тобакко Ўзбекистон» компаниясининг сиз билан бўлган тўлиқ келишувини акс эттиради.