Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Дастур тизими

Менеджер-стажерлар дастури доирасида ўқитиш ва ривожлантириш жараёни қуйидаги қисмлардан иборат:

Кириш курси

Дастур бошида ўтказиладиган кириш курси сизга компания, унинг фаолияти мақсадлари, маҳсулотлар ва бозор тўғрисида кўпроқ маълумотларни олиш имконини беради

Функционал кўникмаларни ривожлантириш

Сиз танлаган функция бўйича назарий билимлар ва амалий кўникмаларни ривожлантириш

Етакчилик сифатларини ривожлантириш

Компанияда муваффақиятли ишлаш учун зарур етакчилик ва бошқарувчилик кўникмалари ҳамда малакаларини ривожлантириш

Бизнес ва индустрияни ўрганиш

Бизнес, хусусан ҳар бир функционал бўлимнинг ролини ўрганиш ва тушуниш

Фаолиятни баҳолаш

Фаолиятни баҳолаш (Perfomance Appraisal) сизга мунтазам равишда ҳам расмий, ҳам норасмий амалий маълумотларни олиш имконини беради. Ушбу баҳо сизга ва устозларингизга дастур мақсадларига эришиш учун барча имкониятларни ишга солиш имконини беради.

Кириш курси сизга компания, маҳсулотларимиз ва бозорлар тўғрисида маълумот олиш имконини беради. Сиз шунингдек компания иши ва корпоратив маданиятининг асосий тамойиллари, ҳар бир бўлинма фаолиятининг роли ва хусусиятларини билиб оласиз. Кириш курси пайтида қандай маҳсулотларни ишлаб чиқарилши, маркетинг стратегияси қандай амалга оширилиши, ва бунда қандай масалалар ҳал этилишини билиб олишингиз мумкин.

Менеджер-стажерлар курси функционал кўникмаларни ривожлантиришни, яъни ўзингиз танлаган бўлимда амалий иш усулларини ўзлаштиришни ўз ичига олади. Сиз доимо сиздан қандай натижаларни кутишимизни биласиз. Бундан ташқари, устозингиз ва менеджерлар ёрдамида ўз олдингизга компаниянинг вазифаларига ва ривожланиш режангизга мос мақсадлар қўясиз.

Дастур жараёнида сиз компанияда муваффақиятли ишлаш учун зарур етакчилик ва бошқарув кўникмаларингизни ривожлантирасиз. Ушбу кўникмаларни ривожлантириш кундалик иш жараёнида ва махсус ташкил этилган тренингларда амалга оширилади. Бундан ташқари, ушбу кўникмаларни ўзлаштириш жараёнида уларни дарҳол амалиётда қўллаш имкониятига эга бўласиз.

Тамаки бизнеси ва индустриясини билиш ҳам Менеджер-стажерлар дастурининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу мақсадда менеджер-стажерлар учун тамаки саноати ва бизнеси билан таништириш дастури амалга оширилади. Бу сиз бизнесни фақат ўз бўлимингиз ёки ишлайдиган минтақангиз доирасидагина тушуниб қолмаслигингиз учун қилинади. Сизда ишимиздаги мавжуд усулларни амалий ўзгартириш имконияти бўлади.

Сизнинг фаолиятингиз ва ривожланишингиз мунтазам равишда баҳолаб борилади. Бу жараён сизга ишда ўзингиз учун янги мақсадларни белгилаш ва ривожланиш соҳаларини аниқлаш имконини беради.