Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Танлов жараёни

Менеджер-стажерлар дастурига танлов жараёни бир нечта босқичдан иборат:

1-босқич: Иштирок этиш учун ариза бериш (ApplicationForm); 
2-босқич: Тест топшириш (Testing);
3-босқич: Сухбат (Interview);
4-босқич: Номзодларнинг менеджерлик салоҳиятини баҳолаш (AssessmentCentre)

1-босқич: Иштирок этиш учун ариза бериш.

Илтимос, танлов жараёнида иштирок этиш учун қуйидаги сайтда Ариза Шаклини тўлдиринг.

http://www.batgraduatecareers.com

Ариза Шакли фақатгина инглиз тилида, барча саволларга, шунингдек очиқ саволларга ҳам тўлиғича жавоблар билан тўлдирилган тақдирдагини қабул қилинади.

Ариза Шакли танлов босқичини тезлаштириш учун ишлаб чиқилган ва номзодлар-олий ўқув юртлари битирувчиларининг биз учун жуда керакли асосий малакаларини аниқлашга қаратилган. Ушбу босқичда олинадиган маълумотлар биз учун сиз ҳақингизда тасаввурга эга бўлиш, шунингдек компаниямиз ривожига қандай ҳисса қўшишингиз мумкинлигини тушуниш имконини беради. Ариза шакли – танлов босқичининг муҳим қисми, биз ундан сизнинг танлов жараёнидаги келгуси босқичда иштирок этишингизни яхшироқ режалаштириш учун ҳам фойдаланамиз. Ариза инглиз тилида тайёрланиши керак. Илтимос, резюменгизни ҳам юборинг: personnel@bat.com.

Ушбу босқичдаги маслаҳатлар .

2-босқич: Тест топшириш.

Биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар on-line да тест топшириш учун таклифнома оладилар. Тест синовлари сизнинг вербал ва рақамли маълумотларни таҳлил қилиш қобилиятингизни баҳолаш имконини беради. Сиз Microsoft Word форматидаги тест намуналаридан фойдаланиб ўзингизни синаб кўришингиз мумкин:

  1. Рақамли маълумотларни таҳлил қилиш
  2. Вербал маълумотларни таҳлил қилиш
  3. Тестларга жавоблар

Ушбу босқичдаги маслаҳатлар .

3-босқич: Телефон орқали инглиз тилида сухбат.

Тестдан муваффақиятли ўтган тақдирда номзод телефон орқали инглиз тилида сухбатга таклиф қилинади. Саволларимиз компания учун қизиқарли бўлган асосий кўникмалар ва қобилиятларни аниқлашга қаратилади. Сухбат – сиз учун компаниямиз ва фаолиятимиз тўғрисида янада батафсил маълумот олиш ҳамда барча саволларингизга жавоб олишнинг ажойиб имкониятидир.

4-босқич: Менеджерлик салоҳиятини баҳолаш.

Баҳолаш «БАТ Узбекистан» компаниясининг кундалик ишини имитация қиладиган кейслар усули (case study) асосида амалга оширилади. Сизнинг феъл-атворингиз «Бритиш Американ Тобакко» соҳалари бўйича баҳоланади, бизнинг фикримизча, бу максимал даражада холисона баҳолаш имконини беради. Кейинчалик ҳар бир номзод, компанияга ишга таклиф қилиниши ёки қилинмаслигидан қатъий назар, ушбу саралаш босқичи тўғрисида батафсил ҳисобот олади. Бу сизнинг ҳаракатларингизни чуқур тушуниш имконини беради ва ўзингизда ривожланиш учун янги имкониятлар ҳамда соҳаларни очишга кўмаклашади.

Баҳолаш жараёни келажакда сиз билан ҳамкасб бўлиши мумкин бўлган компания менеджерлари томонидан амалга оширилиши компаниядаги муҳитни ҳис этиш учун ажойиб имконият беради.

Ушбу босқичдаги маслаҳатлар .