Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Менеджер – Стажер дастури хақида

Менеджер-стажерлар дастурини муваффақиятли якунлагандан сўнг сиз «Бритиш Американ Тобакко» компанияси менеджерига айланасиз. Шу тариқа, ушбу лавозимни эгаллаган пайтингизда менеджер-стажер бўлган вақтингизда олган билимлар ва эгаллаган кўникмаларингизни амалда қўллашингиз мумкин. Сизнинг хизматдаги ўсишингиз хусусида қарор қабул қилишда сизнинг ўз қизиқишларингиз ва умидларингиз ҳам, компаниянинг ташкилий режалари ҳам ҳал қилувчи омиллар ҳисобланади.

Менеджер-стажерлар дастури якунланиши билан сизнинг ўқишингиз тугаб қолмайди – олдингизда ривожланиш, касбий ва шахсий ўсиш учун янги имкониятлар пайдо бўлади. Ҳаммаси энди бошланади!

  • Павел Верещак, Таъминотни бошқариш

    Павел Верещак, Таъминотни бошқариш

    Самарқанд Давлат университетининг физика-математика факултети тўртинчи курсида ўқиган пайтимда ўзимга шундай саволларни берар эдим: «Университетни битиргандан сўнг нима билан шуғулланаман? Ўқишни давом эттирайми? Ишга кирайми? Қаерда ва ким бўлиб ишлайман? Агар ўқийдиган бўлсам, нимага ва қаерда ўқийман? Умуман, қандай қилиб ўз салоҳиятимни рўёбга чиқарсам ва кўнглимга ёқадиган, нафақат моддий фойда, балки улкан қониқиш оладиган ишни қаердан топсам экан?».
    Подробнее...