Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Битирувчилар учун менеджер-стажерлар дастури

«БАТ Узбекистан» компаниясининг менеджер-стажерларни танлаш ва ривожлантириш халқаро дастури икки йилга мўлжалланган ва компаниянинг бўлажак менеджерларини тайёрлашга қаратилган.

Менеджер-стажер, Дастур иштирокчисига айланганингиздан сўнг Сиз функционал бўлимни танлайсиз ва у ерда ўз салоҳиятингизни максимал даражада рўёбга чиқаришингиз ва ўз кўникмаларингиз ҳамда қобилиятларингизни индивидуал ривожланиш режасига мувофиқ юксалтиришингиз мумкин.

«БАТ Узбекистан» дастури менеджер-стажерга компания бизнесини яхши тушуниш учун «БАТ Узбекистан»нинг минтақавий бўлинмаларида иш тажрибасини орттириш имконини беради. «Бритиш Американ Тобакко»да мослашувчанлик ва ўзгаришларга тайёрлик юқори баҳоланади, чунки айнан шу омиллар ҳар бир ходимнинг хизматда муваффақиятли ўсишини белгилаб беради.

Дастур жараёнида сизга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади ва қўллаб-қувватланади:

  • Сизга компаниянинг юқори малакали менеджери устозлик (coach) қилади, у сизнинг ишингизга ёрдам беради ва Дастур муддати даврида сизнинг функционал ва менеджерлик кўникмаларингизни максимал даражада ривожлантириш учун қўлидан келган ҳамма ишни бажаради.
  • Ментор (mentor), ёки маънавий устоз узоқ муддатли ривожланиш йўналишини белгилаб олишга ва бизнес тўғрисидаги умумий тушунчани кенгайтиришга кўмаклашади, шунингдек ўзининг бой тажрибаси билан ўртоқлашади.
  • Дастурдан ўтиш жараёнида сизнинг ривожланишингиз билан устозларингиздан ташқари линиядаги менежерлар – сиз ишлайдиган бўлинмаларнинг бевосита раҳбарлари изчил равишда шуғулланади.
  • Ҳамкасбларингиз ва бутун дунёдаги менеджер-стажерлар сиз билан ўзларининг бой тажрибаларини ўртоқлашадилар.

Дастурда иштирок этиш учун талаблар:

Менеджер-стажерлар дастури танловли ҳисобланади. Танловда иштирок этиш қуйидаги талаблар зарур:

  • Олий маълумотга эга бўлиш (танланган бўлим соҳасига тегишли бўлгани маъқул);
  • Инглиз тилида эркин мулоқот қилиш;
  • Олий ўқув юртини битиргандан сўнг иш тажрибаси уч йилдан ортиқ  бўлмаслиги керак;
  • Мослашувчан — узоқ муддатли сафарларга тайёр бўлиш.

Компания бўлимлари ҳакида ма'лумот билан "Бизнинг бўлимларимиз" саҳифасида танишишингиз мумкин.

Илтимос, танлов жараёнида иштирок этиш учун Ариза Шаклини тўлдиринг.

Қўшимча саволларингиз бўлса, Тошкентда (+998 71) 120-55-55 телефонига, Самарқандда ва Ургутда (+998 66) 230-56-99 телефонига ёки personnel@bat.com электрон почта манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

«Танлов жараёни» ва «Дастур тузилмаси» бўлимларида дастур ва танлов босқичлари тўғрисида батафсил маълумот олишингиз мумкин.