Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Тузилма ва бошқарув

Колесников Игорь Владимирович - АЖ “УЗБАТ А.О.” ҚК Бош Директори

Беккульбеков Алишер Фаридович АЖ “УЗБАТ А.О.” ҚҚ корпоратив масалар бўйича бош Директорни маслахатчиси

Литвин Максим Витальевич - АЖ “УЗБАТ А.О.” ҚК Юридик ва корпоратив бўлимни Директори

Кознарский Роман Владимирович - АЖ «УЗБАТ А.О.» ҚК Маркетинг бўлимни Директори.

Пушкарев Андрей Александрович - АЖ «УЗБАТ А.О.» ҚК Молия бўлимни Директори

Хасанова Комила Миртахировна - АЖ “УЗБАТ А.О.” ҚК Ходимлар билан ишлаш бўлимни Директори

Осовик Дмитрий Михайлович - АЖ «УЗБАТ А.О.» ҚК Ишлаб чиқариш бўлимни Директори 

 

Игорь Колесников

Колесников Игорь Владимирович – АЖ «УЗБАТ А.О.» қўшма корхонаси Бош Директори

 «Қадрдон дўстлар ва ҳурматли ҳамкорлар!

Менинг исмим Игорь Колесников. Мен  «УЗБАТ А.О.» қўшма корхонасининг Бош Директори.

Компаниямизнинг дўстона жамоаси номидан Сизни расмий сайтимизга чин дилдан қутлайман! Бу сайтда Сизнинг эътиборингизга бизнинг ташкилотимиз ҳақида маълумотлар тақдим этилган: бизнес стратегияси, компания ҳаётидан фактлар, қизиқарли лойиҳалар, шунингдек янгиликлар, мақолалар, бўш иш ўринлари тўғрисида. Бизнинг компания ҳар доим Сиз учун очиқ: сайтга киринг, қўнғироқ қилинг, ёзинг, сўранг! Сизнинг барча саволларингизга жавоб беришдан мамнун бўламиз!

Қисқача ўзим ва “БАТ Ўзбекистон”даги миссиям ҳақида:

Мен 1999 йилда Донецк Давлат Университетнинг Молия-ҳисоби факультетини тугатганман, маълумотимиқтисодчи. 2003 йилнинг сентябридан хозиргача Дипломли бухгалтерлар уюшмаси аъзоси ҳисобланаман.

2000-2004 йиллардамен PricewaterhouseCoopers” ҳалқаро аудиторлик ва консалтинг компаниясида молия ва инвестициялар бўйича катта аудитор сифатида ишлаганман.2005 йилдаУкраинада «Бритиш Американ Тобакко» компаниясигаРисклар ва назорат бўйича менежер лавозимида иш бошладим. Кейинроқ Режалаштириш ва ҳисобот бўйича менежер бўлдим, шундан сўнг молиячиларнинг Шарқий Европа субрегиони гурухига қўшилдим ва фаолиятимни Москвада Маркетинг молияси бўйича менежер сифатида давом эттирдим. Ундан сўнг ушбу субрегионнинг Молиявий назоратчиси лавозимига тайинландим. 2011 йилнинг августида мени “Бритиш Американ Тобакко” компаниясининг Лондондаги штаб-квартирасида Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Африка ҳудудининг Корпоратив молиялар бўйича бўлим Раҳбари лавозимига тайинлашди, икки йилдан сўнг эса, 2013 йилда «Бритиш Американ Тобакко Кавказ» Молия директори лавозимига ўтказишди.

Ўзбекистонга тайинланишимни мен катта ишонч сифатида қабул қилдим. “УЗБАТ А.О.” қўшма корхонаси бозорда тан олинган лидер ҳисобланади, у Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётидаги энг етакчи чет эллик тўғридан -тўғри инвесторларидан бири  ва энг йирик британиялик инвестор ҳисобланади. Компаниянинг  ишлаб чиқарган тамаки маҳсулотлари истеъмолчиларнинг энг жозибали таъмига жавоб беради ва катта талабга эга. Ўзбекистонда менинг Бош директор сифатидаги асосий мақсадим – одамларни рағбатлантириш ва компанияни кейинги юқори поғонага кўтаришдир.

Компаниямизда олий даражали мутахассилар йиғилишган. УЗБАТ жамоаси кўп йиллик тажриба, улкан меҳнатсеварлик, профессионализм ва жамоада ишлаш истагини ўзида акс эттиради.

Биз УЗБАТ  компаниясидаги меҳнат шароитлари ҳар бир ходимга ўзини тўлиқ иш орқали кўрсатишига ва ўз қобилиятларини ҳар томонлама намоён этишга имкон беришини таъминлашга интиламиз. Фаол ривожланаётган компания профессионал ўсиш истиқболини рўёбга чиқаради ва ишончимиз комилки, ходимларга қилинган инвестиция – бу истеъмолчилар, таъминотчилар, акционерлар ва бизнес бўйича барча ҳамкорларимизнинг ҳамда ўз ҳаётини бизнинг  компания билан боғлаган ҳар бир кишининг узоқ муддатли муваффақиятининг асосидир.

Компаниямизнинг ютуқлари мамлакатда яратилган қулай инвестиция муҳити, шунингдек, қўшма корхонанинг 25 йиллик фаолияти мобайнида компания томонидан ўзбек фермерлари, саноатчилари ва табдиркорлари билан ҳамкорликда шакллантирилган тамаки саноатидаги замонавий технологик тузилма туфайли юзага келди. Республика иқтисодий ҳаётини либераллаштиришдаги янги шароитларда, Ҳукумат, бизнес бўйича ҳамкорлар ва истеъмолчилар билан  ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш орқали биз бунданда  юқори натижаларга эришишга, акциядорлар манфаатларини, шунингдек Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлашга интиламиз».

Ҳурмат билан, Игорь Колесников.