Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Ходимларни танлаш тамойили ва тартиб

Ходимларни танлаш тамойили

Биз компанияда ўзини тўлиқ сафарбар этган ҳолда иштиёқ билан ишлай оладиган, ишга ўзлигини рўёбга чиқариш воситаси сифатида қарайдиган биринчи даражали мутахассислар жамоаси ишлаган тақдирдагина бозорда етакчи ўринни эгаллашимиз мумкин деб ҳисоблаймиз. Биз энг яхши мутахассисларни жалб қиладиган, ривожлантирадиган ва ушлаб қоладиган ташкилотни яратишга интиламиз.

Бизнинг янги ходимларни танлаш борасидаги стратегиядан кўзлаган мақсадимиз бизнесга энг иқтидорли ва қобилиятли мутахассисларни жалб қилишдан иборат. Мақсадимиз – 80% бўш менеджерлик ўринларини компаниянинг ичидаги ходимлар ҳисобидан, 20 фоизини ташқаридан танлаш ҳисобидан тўлдиришдан иборат. Бундай ёндашув компания томонидан тайёрланган «Бритиш Американ Тобакко» фаолияти соҳасида чуқур билимларга эга бўлган кучли кадрлар таркибини бошқа компаниялар тажрибали менежерлар олиб келган янги ғоялар оқими билан узвий боғлашни кафолатлайди.

Тажрибали менеджерларни танлаш умумий муваффақиятимизнинг муҳим шарти ҳисобланади. Мақсадимиз бизнес соҳасида катта тажриба тўплаган, ҳам аъло даражадаги техник кўникмалар, ҳам етакчилик сифатларига эга иқтидорли менежерларни жалб қилишдан иборат. Кадрлар таркибини тўлдиришнинг бошқа усули юқори тоифали мутахассислар ва олий ўқув юртларининг юқори салоҳиятли битирувчиларини танлаб олиш ҳисобланади.

Янги ходимларни танлаш жараёни компаниямизнинг барча бўлинмаларида ишлатиладиган номзод салоҳиятини баҳолашнинг универсал тизими асосида содир бўлади. Ушбу тизим максимал даражада объектив қарорни қабул қилиш ва бўлажак ходимнинг барча индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш имконини беради.

Биз янги ходимни ишга қабул қилишда энг иқтидорли номзодларни танлашга интиламиз. Биз кундалик истеъмол молларини ишлаб чиқарувчи йирик компаниялардан (FMCG) келадиган мутахассисларга, шунингдек нафақат бўш ўрин талабларига мос келадиган, балки «Бритиш Американ Тобакко»ни ривожлантириш салоҳиятига эга бўлган номзодларни танлаймиз.

Ходимларни танлаш тартиби

«БАТ Узбекистан»даги бўш ўринлар учун номзодларни танлаш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади*:

  • Резюмени синчиклаб таҳлил қилиш мазкур бўш ўринга энг кўп мос келадиган нмзодларни танлаш имкониятини беради. Биз номзодлардан ўз иш мақсадларини илова хатида ёки резюменинг ўзида кўрсатишни сўраймиз.

  • Тестдан** ўтказиш, номзоднинг менежерлик салоҳиятини баҳолаш марказлари***, имитацион ўйинлар ва бошқа ҳаммага маълум усуллар номзоднинг техник билимлари ҳамда кўникмаларини, шунингдек унинг бошқариш қобилиятларини аниқлаш имконини беради.

  • Ходимлар билан ишлаш бўлими ходимлари билан сухбат. Сухбатдан кўзланган мақсад номзоднинг касбий ва шахсий сифатларини баҳолаш, шунингдек компания тўғрисида қисқа ҳикоя қилиб бериш ва номзоднинг саволларига жавоб қайтаришдан иборат.

  • Бўлим бошлиғи билан сухбат номзоднинг аниқ фаолият соҳасидаги қобилиятларини аниқлаш имконини беради.

  • Ижобий қарор номзод танловнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтган тақдирдагина қабул қилинади.

* танлаш жараёни, лавозим даражасига нисбатан, хар хил босқичлардан иборат бўлиши мумкин.

**  сиз тест намуналаридан фойдаланиб ўзингизни синаб кўришингиз мумкин: Рақамли маълумотларни таҳлил қилишВербал маълумотларни таҳлил қилишТестларга жавобларУшбу босқичдаги маслаҳатлар.

*** баҳолаш «БАТ Узбекистан» компаниясининг кундалик ишини имитация қиладиган кейслар усули (case study) асосида амалга оширилади. Ушбу босқичдаги маслаҳатлар.

Тошкент Офиси, Самарқанд Сигарет Фабрикаси ёки Ургут Ферментация Заводидаги бўш ўринларга номзодлар танловида иштирок этиш учун «БАТ Узбекистан»га мурожат қилинг (Мулоқот учун маълумотлар) ёки personnel@bat.com электрон почта манзилига ўз резюменгизни юборинг.

«Бўш ўринлар» бўлимида бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.