Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
    Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

    Менеджер - Стажер дастури

    «БАТ Ўзбекистон» компаниясининг стажер менежерлар халқаро дастури Компаниянинг бўлажак етакчи мутахассисларини тайёрлашга мўлжалланган ва, биринчи навбатда, олий ўқув юртларининг битирувчиларига қаратилган.

    mt

    Стажер менежерлар дастури – бу:

    • Қизиқарли лойиҳалар ва доимий тараққиёт;
    • Мароқли иш жараёни;
    • Ҳар бир иштирокчининг ўзига хос хусусиятларини рағбатлантириш;
    • Профессионалларнинг дўстона жамоасида ишлаш;
    • Халқаро тажриба олиш имконияти.

    Қайси функционал бўлимни танлаганингиздан қатъи назар Дастурда қатнашиб, стажер менежер бўлгансиз, Сиз ўз ривожланиш режангизга мувофиқ ўз салоҳиятингизни рўёбга чиқаришингиз ҳамда кўникма ва қобилиятингизни камолга етказишингиз мумкин.

    Шунингдек Дастурнинг халқаро хусусиятга эгалиги унинг ўзига хос жиҳатидир. Компаниянинг бизнесини яхшироқ тушуниб олиш учун Дастур стажер менежерга «Бритиш Американ Тобакко» ва, хусусан, «БАТ Ўзбекистон» минтақавий бўлинмаларида ишлаш тажрибасига эга бўлиш имконини беради.

    Дастурда қатнашиш жараёнида олган барча билим ва кўникмаларингизни кейинчалик «Бритиш Американ Тобакко» компаниясида менежерлик лавозимини эгаллаб қўллашингиз мумкин. Бироқ, бу Дастур муддати тамом бўлгач Сизнинг таълим олишингиз тугайди дегани эмас – Компания Сизнинг камолотингиз, касбий ва шахсий ўсишингиз учун янги имкониятларни тақдим этишдан ҳар доим мамнун!