Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Компанияда стажировка

«БАТ Узбекистан» олий ўқув юртларининг 3-4 курс талабаларига компанияда ишлаб чиқариш амалиётини ўтиш имкониятини яратади. Амалиёт дастури Ўзбекистоннинг учта шаҳрида: Тошкент, Самарқанд, Ургутда ўтказилади.

Компания олий ўқув юртларида турли мутахассисликлар бўйича таҳсил олаётган талабаларга амалиётни компанияда ўтишни таклиф қилади. Техника ва қишлоқ хўжалиги йўналишида тахсил олаётган талабаларга эса мазкур соҳаларда мутахассислар тайёрлаш дастурида – Ишлаб чиқариш ва тамакичилик соҳасида талабаларни ривожлантириш дастурида иштирок этишни таклиф этади.

Амалиёт 2-4 ойга мўлжалланган ва ҳар йили ўтказилади. Амалиётдан ўтиш жараёнида қуйидаги имкониятларга эга бўласиз: 

  • йирик халқаро компанияларда ишларни ташкил этиш;
  • келажакда қайси йўналишни танлаш кераклигини аниқлаш;
  • келажакда хизматда поғоналарида кўтарилиш учун фойдали касбий кўникмаларни эгаллаш;
  • кўп миллатли жамоада ишлаш тажрибасини эгаллаш;
  • назарий билимларни аниқ вазифаларни ҳал этиш учун қўллаш;
  • компания менеджерларидан иш натижаларини холисона баҳосини олиш.

Келажакда стажерлар Менеджер-Стажерлар дастурида, шунингдек «БАТ Узбекистан»да мавжуд Бўш ўринлар бўйича танловда қатнашиш имкониятига эга бўладилар.

Компания бўлимлари ҳакида ма'лумот билан "Бизнинг бўлимларимиз" саҳифасида танишишингиз мумкин.

Иштирок этиш учун буюртма бериш жараёни тўғрисида батафсил маълумотларни олиш учун «Танлов жараёни» бўлимига қаранг