Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Танлов жараёни

Дастурда иштирок этиш ёки компаниямизда амалиёт ўтиш учун анкета тўлдиришингиз, тест синовлари ва ходимлар билан ишлаш бўлими мутахассислари ҳамда амалиёт ўтишни истаган бўлимингиз менеджери билан суҳбатдан муваффақиятли ўтишингиз лозим.

1. Буюртма беришнинг биринчи босқичи анкета тўлдириш ҳисобланади. Анкетани рус, ўзбек ва инглиз тилларида тўлдиринг ва манзилларимиздан бирига тақдим этинг ёки қуйидаги электрон почта манзилига юборинг: personnel@bat.com.  Ушбу босқичда оладиган маълумотлар сиз ҳақингизда тасаввур ҳосил қилиш, шунингдек компаниямиз ривожига қандай ҳисса қўшишингиз мумкинлигини тушунишга имкон беради.

Анкета – танлаш жараёнининг муҳим қисмидир. Айни пайтда мос бўш иш ўрни бўлмаслиги мумкин. Мос иш ўрни очилгандан сўнг, Сиз билан албатта боғланамиз. Хусусан, талабаларнинг ёзги амалиёт дастурига танлов, апрель ойида бошланади.

2. Танлов жараёнида анкеталари танлаб олинган номзодлар тестдан ўтиш учун таклифнома оладилар. Тест синовлари жараёнида номзоднинг вербал ва рақамли маълумотларни таҳлил қилиш қобилияти баҳоланади. Сиз тест намуналаридан фойдаланиб ўзингизни синаб кўришингиз мумкин: 

  1. Рақамли маълумотларни таҳлил қилиш
  2. Вербал маълумотларни таҳлил қилиш
  3. Тестларга жавоблар

Ушбу босқичдаги маслаҳатлар.

3. Тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар Ходимлар билан ишлаш бўлими ва улар амалиётни ўтиш учун танлаган функционал бўлинма менеджерлари билан суҳбатга таклиф қилинадилар. Сухбат пайтида бериладиган саволлар номзоднинг билим ва кўникмаларини аниқлашга йўналтирилган. Сухбат, шунингдек номзод «БАТ Узбекистан» компанияси тўғрисида кўпроқ маълумот олиши учун ажойиб имкониятдир.

Ҳар бир этапдан ўтиш натижалари тўғрисида Сизга электрон почта ёки телефон орқали икки ҳафта ичида маълум қилинади.

Қўшимча саволлар билан бизнинг контакт телефонларимизга ёки personnel@bat.com электрон почта манзили орқали мурожаат қилишингиз мумкин.