Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
    Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

    Тамаки компаниясида ишлаш

    • Мукофотлаш ва имтиёзларни қандай бошқарасиз?

      Бизнинг мукофотлаш жараёнларимиз ташкилотга энг яхши ходимларни жалб этиш ва ушлаб қолишга қаратилган. Қизиқтирувчи маош қиймати ва ижтимоий пакетни ушлаб туриш учун биз бошқа компанияларнинг маълум гуруҳлари билан ўзимизни қиёслаймиз ва меҳнат бозорида ўз ўрнимизни аниқлаймиз. Бундан ташқари, биз яккахон ва гуруҳдаги кўринарли ишларни рағбатлантириб борамиз. Ходимларимиз ҳар кунги қийин ва қизиқарли ишлари баҳоланишини ҳис этишларини, ажойиб касбий ўсиш имкониятларини, ҳамда гуруҳдаги дўстона муҳитни ҳис этишларини ҳоҳлаймиз.

    • Сизнинг компаниянгизда ишлаш менинг келажакдаги касбий ўсишимга қандай таъсир кўрсатади?

      Биз дунёдаги кенг истеъмол товарларини ишлаб чиқарувчи энг муваффақиятли компаниялардан биримиз ва ўз ходимларимизда ривожлантираётган тажриба, билим ва кўникмалар учун ҳурмат қозонганмиз. Кадрларнинг биздан кетишининг нисбий қиймати шундан далолат берадики, одамларга компаниямизда ишлаш ёқади. Ишдан кетмоқчи бўлганлар эса, кўп ҳолларда саноатнинг бошқа соҳаларидаги энг муваффақиятли компанияларига ишга жойлашишади.

    • «Бритиш Американ Тобакко»да ишлаш учун менинг ЧЕКИШИМ зарурми?

      Йўқ албатта. Бизнинг ходимларимиз жамиятдаги чекувчи ва чекмайдиганларнинг ўртача тафовутини акс эттиришади. Компания офисларида биз ижобий ва унумдор ишчи муҳитни сақлаймиз ва чекувчи ва чекмайдиганларнинг манфаатларини инобатга олишга ҳамда бу борада ходимларнинг ўзаро ҳурматли муносабатларини қўллаб-қувватлаймиз.

    • Тенг имкониятлар бериш бўйича сизнинг ёндашувингиз қандай?

      Лавозимга тайинлашда биз энг яхши номзодни унинг ирқи, тана ранги, дини, ижтимоий ва этник келиб чиқиши, оилавий шароити, жинсий муносиблиги ёки ёшидан қатъий назар қоидасига риоя қиламиз. Шунингдек, касбий ўсиш, мукофотлаш, интизом бузилиши ва штатларни қисқартириш каби масалаларда биз турли кўринишдаги дискриминацияларга йўл қўймаймиз.

    • Тамаки компаниясида ишлаш сизда ҳижолат туғдирмайдими?

      Йўқ, асло ҳижолат туғдирмайди. Сиз ўзингиз ҳис этишингиз мумкинки, «Бритиш Американ Тобакко» ходимлари истеъмолчиларнинг қонуний маҳсулотга бўлган талабларини мағрурлик билан қондириб, ўз ишларидан катта завқ олмоқдалар. «Бритиш Американ Тобакко» бутун дунё бўйлаб ўз истеъмолчиларига кенг ассортиментли маркалардаги юқори сифатли сигареталарни турли таъм ва талабларни инобатга олган ҳолда тақдим этади. Фикримизча, эркин танлаш ҳуқуқи инсоннинг фундаментал ҳуқуқларидан биридир ва биз вояга етган чекувчиларнинг сифатли тамаки маҳсулотларини сотиб олиш ва истеъмол қилиш ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаймиз.