Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Никотинга кўникиб қолиш мумкинми?

Ҳозирги пайтда сигарет чекишга ўрганиб қолиш мумкин деган фикр кенг тарқалган. Шубҳасиз, чекиш роҳат бахш этади ва чекиш жиддий касалликларни юзага келтиришини англасалар ҳам чекувчиларга чекишни ташлаш қийин бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда ишлатиладиган диагностика усулларига мувофиқ айрим чекувчиларга “чекишга боғлиқлик” ташҳисини қўйиш мумкин. Чекишни бошламоқчи бўлган киши кейинчалик бу одатни ташлаш қийин бўлишини тушуниши лозим. Бироқ чекиш ҳеч кимни ирода кучидан маҳрум этмайди. Биз чекувчилар, агар уларда хоҳиш ва ўз кучига ишонч бўлса, чекишни ташлашлари мумкинлигини муҳим деб ҳисоблаймиз.

Миллионлаб кашандалар медиклар ёрдамисиз чекишни ташлашган. Айрим давлатларда, масалан, Буюк Британияда, - чекишни ташлаганлар сони кашандалар сонига тенг. Орамизда кўпчилик чекишни ташлаганларни биламиз ёки ўзимиз собиқ кашандалармиз.

Биз чекишни ташлашни истаганларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш лозим деб ҳисоблаймиз. Чекишдан бош тортиш хатарларни камайтиришнинг энг яхши йўлидир.