Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Истеъмол учун соғликқа хавфли махсулотларни сотиши билан боғлиқ фаолиятини «Бритиш Американ Тобакко» қандай тушунтиради?

Сигареталар қонунчиликда рухсат этилган махсулот бўлиб, дунёда миллиардга яқин катта ёшдаги чекувчиларга лаззат келтиради. Фаолиятимизнинг мақсади истеъмолчиларга юқори сифатли сигареталар етказиб беришдан иборат.

Бизнинг фикримизча, эркин танлаш ҳуқуки бу инсоннинг асосий ҳуқукларидан биридир, ва биз келажакда ҳам хабардор катта ёшдаги истеъмолчиларнинг - чекиш ёки чекмаслик тўғрисидаги - мустақил танлаш ҳуқуқини қўллаб қувватлаймиз Бизнинг фикримизча, чеқиш билан боғлиқ хатарларни тўғри бахолаб ва ўйлаб қилинган танлов, хаётдаги бошқа қилинган танловларга нисбатан кўпроқ танқидга лойиқ эмас.

Биз томондан ишлаб чиқилаётган махсулотлар билан боғлиқ хавотирларни тўлиқ тушунамиз ва кўп одамларнинг бу сохага нисбатан қарама қарши фикрларига қарамасдан, ўз фаолиятимизни маъсулиятли амалга оширишга харакат қилмоқдамиз.

Биз, соғлиқни сақлаш жамоатининг чеқишни соғлиққа зарарини қамайтириш билан боғлиқ интилишларини қўллаб қувватлаймиз ва барча тарафлар билан бу йуналишда ишлашга тайёрмиз.