Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Тамаки ишлаб чиқаришда ижтимоий масъулият сиёсати

Бритиш Американ Тобакко Ўзбекистон (Компания) ушбу Тамаки ишлаб чиқаришда ижтимоий масъулият сиёсатига (SRTP) амал қилади ва агрономия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнат гигиенаси ва хавфсизлик техникаси борасидаги энг яхши маҳаллий ва халқаро тажрибаларни бутун Тамаки барги Операцияси бўйича қўллашни мўлжаллаган. Бу Сиёсат Тамаки баргини етиштириш ва қайта ишлаш жараёнларига жалб қилинган ва иштирок этувчи барча таъминотчилар учун ҳам мажбурийдир.   

 Яхши корпоратив фуқаро сифатида, биз ўз масъулиятимизни тушунган ҳолда, Компаниянинг Тамаки барги Операцияси Бошқаруви қуйидагиларни бажарилишини таъминлайди:  

  • Тамаки баргини етиштириш ва қайта ишлаш операцияларининг атроф-муҳитнинг физиологик ва биологик бутунлигига бўлган таъсирига тегишли ёндашувга эга бўлиш.
  • Ўз тамаки барги бизнесини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қўлланиладиган қонун ва меъёрларларга амал қилган ҳолда олиб бориш.
  • Тупроқдан тўғри фойдаланиш ва уни ҳимоя этиш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳаларида, тамаки навларини саралаш, дарахт экиш, пестицид ва минерал ўғитларга боғлиқликни камайтириш ва пестицидлардан хавфсиз фойдаланиш, самарадорликни кўтариш учун ва биохилмахилликни сақлаб қолиш мақсадида «Энг илғор Агротехник қоидаларни» олға суришни қўллаб қувватлаш.
  • Фермерлар, ходимларга атроф-муҳитни хавфсиз муҳофаза қилиш амалиётлари бўйича таклифлар, йўриқномалар, ўқитиш ва бошқа ресурслар билан таъминлаш.             
  • Таъминотчилар/сотувчиларни  Компаниянинг атроф-муҳитни, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги борасидаги стандартлари (“EH&S”) билан таништирилишлари ва уларга риоя қилишлари учун барча оқилона чораларни қўллаш.   
  • Фермерларни ҳартомонлама тежамли механизация ускуналарини қўллашга, оғир (жисмоний) меҳнат даражасини камайтиришга даъват этиш.
  • Рўйхатга олинган фермерларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш мақсадида тамаки ҳосилидан оптимал даражада фойдани таъминлаш орқали ва ердан фойдаланиш ҳамда маҳсулдорликни оптималлаштириш мақсадида экинлар бўйича портфелни шакллантириш билан бирга экин экиладиган майдонларни мақбул структураси қўллаган фермерларни рағбарлантиришни қўллаб-қувватлаш.
  • Чиқиндиларни утилизациялаш ва тартибга солиш соҳасидаги мунтазам яхшиланишга кўмаклашиш.
  • Тамаки баргини етиштириш ва қайта ишлаш операцияларининг ҳар қандай босқичида ҳам болаларни банд этиш ва уларнинг меҳнатидан фойдаланишни олдини олиш.
  • Ушбу Сиёсатни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги соҳасидаги доимий ўзгариб бораётган талабларга замонавийлик жиҳатдан жавоб беришини таъминлаш мақсадида уни мунтазам равишда қайта кўриб чиқиш.   
  • Компания ходимларини ва барча тегишли томонларни SRTP Сиёсати билан таништириб бориш ва  мувофиқлик тўғрисида маълумот бериб бориш.
  • Алоқадор раҳбарият томонидан мунтазам равишда ўз-ўзини назорат/аудитдан ўтказиб бориш.

          Компаниянинг Тамаки барги бўйича Бошқарув раҳбари  Агрономия менежери ва Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, Меҳнат муҳофазаси ва Техника хавфсизлиги бўлими менежери орқали SRTP бошқариш учун тўлиқ жавобгарликни ўзига олади. Тегишли меъёрий ҳужжатлар ёки ишчи қўлланма(лар) ва йўриқнома(лар) Агрономия, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, Меҳнат муҳофазаси ва Техника хавфсизлиги Стандартларида қўлланиладиган энг яхши маҳаллий ва халқаро тажрибаларни  Тамаки барги Операцияси фаолияти жараёнларида қўлланилишини таъминлаш мақсадида сақланиши лозим.  

 Марк Филимонцев

AJ "UZBAT A.O." QK

Бош Директори