Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Бизнинг бўлимларимиз

«БАТ Узбекистан» хизмат поғоналарида ривожланиш учун компаниянинг турли бўлимларида ишлаш имкониятларни таклиф этади. Компанияда бўлимлар ўртасидаги хамкорлик, лойиха гурухларидаги ишлар, шунингдек бўлим ичидаги шахсий ривожланиш тақдирланади.

Қуйидаги сатрларда танловингиз бўйича ишлашингиз учун имконият бор бўлган «БАТ Узбекистан» компанияси бўлимлари таърифи берилган: Маркетинг, Ишлаб чиқариш, Таъминотни бошқариш, Барг операцияси, Молия, Ходимлар билан ишлаш, Ҳуқуқ бўлими, Корпоратив алоқалар.

Маркетинг

«Бритиш Американ Тобакко» компаниясининг бутун фаолияти истеъмолчига қаратилган. Тамаки саноатида маркетинг фаолиятини амалга ошириш учун бошқа соҳаларга қараганда кўпроқ кўникмаларга эга бўлиш талаб қилинади. Маркетинг соҳасида турли лойиҳаларни амалга оширишда турлича ёндашувлардан фойдалана олиш, асосий мижозлар билан ўзаро манфаатли ва сермаҳсул ҳамкорликни йўлга қўйиш, инновацион ёндашувлардан фойдаланиш ва бунда маркетинг фаолиятини амалга оширишга доимо масъулият билан ёндашиш – маркетинг соҳасидаги асосий вазифалардан ҳисобланади.

Сизни қизиқарли вазифалар – истеъмолчини ўрганиш, асосий мижозлар билан ҳамкорлик қилиш, cавдо маркаларини ривожлантириш иши, янгича ёндашувлар ва технологияларни жорий қилиш кутиб турибди. Маркетинг ходимларининг кундалик иши бир неча йўналишлардаги фаолиятни ўз ичига олади. Биз доимо янги технологиялардан фойдаланиш учун мунтазам равишда ўрганамиз ва ўргатамиз.

Маркетолог сифатида хизмат лавозимларида кўтарилишни бошлашни (ёки давом эттиришни) истайсизми? «Карьера» бўлимига қаранг, ҳозир бизга айнан сиз кераксиз.

Ишлаб чиқариш

«БАТ Узбекистан» Ўзбекистон бозорига етказиб берадиган сигарета маркаларининг кўпчилиги Самарқанд сигарет фабрикасида ишлаб чиқарилади. Булар қуйидаги машҳур маркалар: PallMall, Kent, LuckyStrike, PallMallSuperSlims, PallMallSuperSlimsAromatic, Vogue, Viceroy, Karvon.

Самарқанд Сигарет Фабрикаси 1997 йилда ўзига хос лойиҳа асосида қурилган ва энг замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган. Фабрика йилига 20 миллиард дона сигарет ишлаб чиқариш салоҳиятига эга, ва унинг қувватлари маҳаллий бозор эҳтиёжларини тўлиқ қондириш ва халқаро сифатга эга маҳсулотларни қўшни мамлакатларга етказиб бериш имконини беради. Маҳсулотларимиз Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистонга экспорт қилинади. Шунинг учун ишлаб чиқариш бўлими «БАТ Узбекистан» компаниясининг ходилар сони бўйича энг йирик бўлинмаси ҳисобланади.

Юқори малакали ходимлар, замонавий ускуналар ва келишилган иш – мана ишлаб чиқариш муваффақиятининг таркибий қисмлари. Ишлаб чиқариш бўлими – компаниянинг юраги бўлиб, бошқа бўлинмалар – режалаштириш ва логистика, сифатни таъминлаш, муҳандислик бўлимлари билан яқин ҳамкорликда ишлайди.

Қурилиш билан шуғулланишни, мураккаб, бироқ қизиқарли ишлаб чиқариш объектларини қуришни, янги ускуналар билан ишлашни истайсизми? «Карьера» бўлимига қаранг, у ерда сиз учун қизиқарли таклифлар бор.

Таъминотни бошқариш

Ишлаб чиқаришни режалаштириш, хом ашё харид қилиш, тайёр маҳсулотни тақсимлаш (импорт ва экспорт), логистика – «БАТ Узбекистан» бизнесининг асосий жараёнларидир. Ушбу йўналишларнинг ҳар бири ишлаб чиқариш ва бутун бизнеснинг узлуксизлигини таъминлайди. Ушбу жараёнларнинг барчасининг асосида истемолчиларнинг талабларини максимал даражада қондириш, айни пайтда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳамда иш самарадорлигини ошириш ётади.

Режалаштириш ва логистика бўлими ходимлари олдида юзага келадиган бизнес-вазифалар талаблар ва ресурслар, сифат ва ҳажм, фойда ва молиявий харажатлар ўртасида доими мувозанатни излашни ўз ичига олади. Доимо ўзгариб турувчи муҳитда ишлаш вазиятни зудлик билан баҳолаш ва тез қарор қабул қилиш қобилиятини, доимий равишдаги қатъий вақт жадваллари эса барча жараёнларни максимал даражада оптималлаштиришни талаб қилади.

Режалаштириш ва логистика бўлими ишлаб чиқариш ва маркетинг ўртасидаги боғловчи бўғиндир.

Режалаштириш ва логистика бўлими қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

  • асосий ишлаб чиқариш материалларини режалаштириш ва харид қилиш;
  • тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва тақсимлашни режалаштириш;
  • логистика;

Таъминотни режалаштириш ва логистика бўлимига доимий равишда иқтидорли номзодлар керак. Батафсил маълумотлар «Карьера» бўлимида берилган.

Барг операцияси

«БАТ Узбекистан» сигаретлар ишлаб чиқаришдан ташқари, Самарқанд сигарет фабрикаси учун, шунингдек компаниянинг бутун дунё бўйлаб жойлашган бошқа фабрикаларига экспорт қилиш учун тамаки тайёрлаш билан ҳам шуғулланади.

«БАТ Узбекистан» - «Бритиш Американ Тобакко» гуруҳининг Шарқий Европа минтақасидаги тамакининг шарқий навларини ишлаб чиқарувчи ягона компанияси бўлиб, ўз харидорларига тамакининг Измир, Басма ва Дюбек сингари машҳур шарқий навларини фахр билан таклиф этади.

Барг операциялари бўлинмаси қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:

  • Тамаки тайёрлаш ва харид қилиш;
  • Тамаки баргини ишлаб чиқариш (манипуляция ва ферментация);
  • Тамаки барги маркетингги бўлинмаси, жумладан сифатни назорат қилиш бўлими;
  • Агрономия.

Бизга доимо ёш мутахассислар керак, уларнинг компаниямиз билан танишуви «Карьера» саҳифасидан бошланади.

Молия

Компаниянинг иши даромадлигини баҳолаш ва ошириш ёки савдо маркаларини ривожлантиришга инвестиция қилиш сингари муҳим қарорларни қабул қилишни ўз ичига олади. Молия бўлимининг иши бундай қарорларни тайёрлашга, шунингдек жорий фаолиятни таъминлашга йўналтирилган.

«БАТ Узбекистан»да молия иши қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

  • Маркетинг ва ишлаб чиқариш бўлимларини қўллаб-қувватлаш, ресурсларни самарали тақсимлашни режалаштириш, назорат тизимларини ишлаб чиқиш.
  • Таваккалчиликларни самарали бошқаришни таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари меъёрларига, шунингдек компаниянинг ички сиёсати ва тартибларига мувофиқлик.
  • Сармоядан фойдаланиш самарадорлигини доимий равишда ошириш мақсадида солиқлар ва пул оқимларини режалаштириш ҳамда бошқариш соҳасида қатъий назоратни таъминлаш.
  • Қонун ҳужжатларида белгиланган молия, солиқ ва статистика ҳисооботларини, шунингдек IFRS стандартларига мувофиқ ҳисоботларни тайёрлаш.
  • Компаниянинг молиявий натижаларини молиявий моделлаштириш ва прогнозлаш, шунингдек ACCA стандартлари бўйича ҳисоб юритиш.
  • Лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш.
  • Ўз-ўзини ривожлантириш ва мақсадларга эришишга интилувчи иқтидорли, рағбатланган профессионал молиявий менеджерларни ривожлантириш.

Бизнинг профессионал молиячиларимиз юқори даражадаги техник кўникмаларга эга бўлиши лозим. Улар бозордаги вазиятдан яхши хабардор бўлиши, шунингдек «Бритиш Американ Тобакко»нинг глобал стратегияси ва бизнес методологиясини билиши лозим.

Агар бизнинг катта командамизга қўшилмоқчи бўлсангиз «Карьера» бўлимига қаранг.

Ходимлар билан ишлаш

Ходимлар билан ишлаш бўлимининг вазифаси – иқтидорли ходимларни ишга таклиф қилиш, уларни ривожлантиришдан иборат. Компанияда мукофотлаш тизими амал қилади ва унга барча ходимлар жалб қилинган. Ҳар бир киши ташаббус кўрсатиши мумкин, бунинг устига аъло даражада бажарилган иш мукофотланади. Ходимлар билан ишлаш бўлими уларнинг ҳисобини юритиш билан шуғулланади.

Бўлим ишининг асосий йўналишларидан бири ошкоралик, ишонч ва муваффақиятга интилиш асосида қурилган корпоратив маданиятни ривожлантиришда иштирок этиш ҳисобланади. Бизнинг вазифамиз — ходимларга тўлақонли, амалий ва мақсадли фаолият олиб боришлари учун барча имкониятларни таъминлашдан иборат. Биз мутахассисларимиз бизнес тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлишини ва жамоада энг юқори натижаларга эришишга ёрдам берувчи муҳитни сақлашини истаймиз.

Биз компания эҳтиёжлари ва ходимларимизнинг шахсий интилишларини ўзаро мослаштиришга интиламиз, ва мутахассисларимизнинг тўлақонли шахсий ривожланишини қўллаб-қувватлаймиз. Шу тариқа, компаниянинг муваффақиятига ходимларнинг манфаатдорлиги орқали қаралади.

«БАТ Узбекистан» Ходимлар билан ишлаш бўлимининг иши бир нечта соҳаларни ўз ичига олади.

  • Ходимлар фаолиятини баҳолаш ва мукофотлаш
  • Ресурслар
  • Ходимларнинг хизмат лавозимларида ўсиши ва ривожланишини бошқариш
  • Меҳнат муносабатларини бошқариш

Сизга одамлар билан ишлаш ёқадими? Компаниямиз – улкан жамоа, кўплаб вазифалар ва қизиқарли иш. Биз сизни «Карьера» бўлимида кутамиз.

Ҳуқуқ бўлими

«Бритиш Американ Тобакко» зиддиятли соҳада дунёдаги энг етакчи ўйинчилардан бири ҳисобланган ҳолда ўз хуқуқшуносларига ўзига хос вазифаларни таклиф қилади.

Компаниянинг хуқуқ бўлими бизнесимизнинг қонунийлигини сақловчи бўлгани ҳолда, ўзгарувчан бизнес муҳитда доимо янги йўлларни излаб унинг ажралмас қисмига ва муҳим ҳамкорига айланишга интилади.

Биз бизнесимиз тўқнаш келаётган бир қатор мураккаб хуқуқий масалалар туфайли чуқурроқ ва кенгроқ қамраб олишга интиламиз, чунки ушбу масалалар «Бритиш Американ Тобакко» фаолият олиб бораётган деярлик барча мамлакатларда юзага келмоқда.

«БАТ Узбекистан» хуқуқ  бўлими мутахассислари кенг доирадаги корпоратив масалалар, жумладан корпоратив ва маркетинг масалалари, савдо маркалари ва брендларини ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатлари ва ҳуқуқ ҳамда бизнеснинг бошқа соҳалари бўйича маслаҳатлар беради.

«БАТ Узбекистан» Хуқуқ бўлими масъул бўлган асосий соҳалар қуйидагилар ҳисобланади:

  • Молиявий бўлим билан биргаликда компания фаолиятини хуқуқий мониторинг қилиш. Асоссиз харажатларнинг сабабларини аниқлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволини назорат қилиш.
  • Компаниянинг расмий ҳужжатлари қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш.
  • Турли корхоналар билан шартномалар тузиш ва имзолашда иштирок этиш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш.
  • Эътироз-даъво қилиш ишлари. Компания манфаатларини судлар, арбитраж ва бошқа давлат органларида ифода этиш.
  • Жамоавий келишув тузилишида иштирок этиш. Ходимларнинг вакиллик органларига уларнинг ҳуқуқларини амалга оширишга ҳуқуқий ёрдам бериш.
  • Компания ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш.

Бизнинг ходимларимиздан зарур жойда бизнес манфаатларига асосланган масъулиятли ва профессионал жавобларни кутадилар.

Юкск мақсадларни кўзлаган ва иқтидорли хуқуқшунослар ҳам компаниямиз билан танишувни «Карьера» бўлимидан бошлайдилар.

Корпоратив алоқалар

Жамият халқаро компанияларга жуда юқори талаблар қўяётган ҳозирги шароитда корпоратив обрўни бошқариш – компаниянинг стратегик вазифаси деб тан олинган. «Бритиш Американ Тобакко» компаниясида корпоратив муносабатлар бўлими турлича муносабатда бўлинадиган соҳада ишловчи масъулиятли компания имиджи ва обрўсини яратади.

Корпоратив муносабатлар бўлими вазифаларига қуйидагилар киради:

  • Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишига қарши кураш
  • Тамаки маҳсулотларини солиқа тортиш масалаларида мулоқот олиб бориш
  • Давлат органлари билан корпоратив муносабатлар
  • Ижтимоий инвестициялар
  • Масъулиятли маркетинг
  • Ўсмирлар ўртасидаги кашандаликнинг олдини олиш
  • Жамоат жойларида тамаки маҳсулотлари истеъмолини тартибга солиш
  • Чекиш ва саломатлик масалалари
  • Корпоратив коммуникациялар ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар

Мутахассисларимиз компаниянинг барча функционал бўлинмалари иши тўғрисида тасаввурга эга бўлиши, лойиҳаларни бошқара олиши ва мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазиятни тушуниши лозим.

Ходимларимизда ўз нуқтаи назарини асослаб бериш ва суҳбатдошни ишонтириш, томонларнинг манфаатлари ҳисобга олинган муросали қарорларни қабул қила олиш, шунингдек бизнесни такомиллшатириш ва юритиш бўйича таҳлилий материаллар ҳамда таклифларни профессионал тайёрлай олиш кўникмалари алоҳида қадрланади.

Мустақил фикрлай оладиган, онгли ва масъулиятли иш изловчиларни корпоратив алоқалар бўлимида кутиб қоламиз, сиз учун «Карьера» мавжуд.