Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Тузилма ва бошқарув

Колесников Игорь Владимирович - 2017 йилнинг 13 июндан AJ “UZBAT A.O.” QK нинг Бош директори.

Девид ЛеБлонд – AJ “UZBAT A.O.” QK Бош Директор в.в.б., 2017 йилнинг 4 апрелдан 2017 йил 12 июнга қадар.

Литвин Максим Витальевич - AJ “UZBAT A.O.” QK Бош Директорнинг в.в.б., Девид ЛеБлонд бўлмаган тақдирда, 2017 йилнинг 4 апрелдан 2017 йил 12 июнга қадар.

Беккульбеков Алишер Фаридович - AJ “UZBAT A.O.” QK Бош Директорнинг в.в.б., Девид ЛеБлонд ва Литвин М.В. бўлмаган тақдирда, 2017 йилнинг 4 апрелдан 2017 йил 12 июнга қадар.

Марк Филимонцев

Марк Филимонцев – 2013 йилнинг январ ойидан 2017 йил 3 апрелга қадар AJ “UZBAT A.O.” QK нинг Бош директори

Маълумоти - олий, Москва Энергетика Техник Институтини тамомлаган, мутахассислиги Энергетик

«Бугун «Бритиш АмериканТобаккоЎзбекистон» - бозорда тан олинган етакчи, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига илғор тўғридан-тўғри хориж инвесторлардан бири ва британиялик инвесторларнинг энг йиригидир. Компания томонидан ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотлари истеъмолчиларнинг энг нозик талабларига жавоб беради ва кучли талабга эга. «Бритиш Американ Тобакко Ўзбекистон» маркалар портфели жаҳонда машҳур «Kent», «Pall Mall», «Rothmans» ва «Viceroy» халқаро маркаларини ўз ичига олади»

Узоқ 1994 йилда, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан тузилган келишувга асосан, мамлакатда тамаки саноатини комплекс янгилаш ишлари бошланди. Самарқандда янги сигарет фабрикаси қурилди, Ургут ферментация заводи қайта қурилди.

Бугунги кунда «Бритиш Американ Тобакко Ўзбекистон»нинг мамлакат иқтисодиётига киритган тўғридан-тўғри инвестицияларнинг ҳажми 300 млн. АҚШ долларидан ошиқ.

Компаниянинг ташкил топган давридан бошлаб энг йирик солиқ тўловчилардан бирига айланди. Сўнги олти йил ичида (2009-2014йй.) ЎЗБАТнинг давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондларга тўлаган жами солиқлар ҳажми 1,6 трлн. сўмдан (851 млн. АҚШ доллари) ошди. Бу юбилей йилда бу кўрсаткичларнинг ўсишини кутмоқдамиз.

ЎЗБАТнинг ходимлари бизнинг алоҳида ғуруримиздир. 20-йиллик тарихимиз кўрсатганидек, улар энг мураккаб лойиҳаларни энг қисқа муддатларда сифатли даражада ярата оладилар. Компания уларнинг ҳар томонлама ривожланишлари ва ўсишлари учун кенг имкониятларни тақдим этади: иш жойида тренинглар ва ўқувлар, хориж стажировкалари ва қизиқарли хизмат сафарлари, «тим билдинг»лар ва спорт мусобақаларида иштирок этишлар.

ЎЗБАТ жамиятнинг ижтимоий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этмоқда. Ўтган давр мобайнида корпоратив ижтимоий масъулият ва беғараз ёрдам соҳасида, турли йўналишларда 200 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди: таълим, маданият, санъат, экология, сув ва энергияни тежаш, атроф муҳитни асраш ва ҳоказо. Санаб ўтилган лойиҳаларга ажратилган инвестицияларнинг ҳажми 10 млн. АҚШ долларидан ошди.

Компания ютуқларига, мамлакатда яратилган жозибадор инвестицион муҳит ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги босқичма-босқич ўзгаришларнинг натижасида эришилди.

Республика ҳукумати, бизнес ҳамкорлар ва истеъмолчилар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириб, биз акциядорларимиз ҳамда Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш манфаатларида бунданда юқори натижаларга эришишга интиламиз.

Якунда, «Бритиш Амеркан Тобакко Ўзбекистон»нинг ҳар бир ходимини умумий ишимизга қўшган ҳиссаси учун чин қалбимдан табрикламоқчиман. Компания томонидан 20 йил ичида эришилган улкан ютуқлар ортида олдин ишлаган ва бугунги кунда ҳам ишлаётган минглаб инсонларнинг меҳнати ётибти. Уларнинг ҳаммаси ўз касби усталари, истеъдодли ва оддий тил билан айтганда яхши инсонлардир. Мен, бундай ахил, шиддатли ва аниқ мақсадга қаратилган жамоа билан ЎЗБАТни янада улкан ва ёрқин ютуқлар кутишига ишонаман.

Ҳурмат билан, Марк Филимонцев»