Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Компания фаолиятининг предмети ва мақсади

AJ «UZBAT A.O.» QK (ЎЗБАТ) ФАОЛИЯТИНИНГ ПРЕДМЕТИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ

 

1. ЎЗБАТ фаолиятининг мақсади тамакини етиштириш, қайта ишлаш/ферментация қилиш, сотиш, импорт ва экспорт қилиш, шунингдек сигарет ва бошқа тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сотиш, импорт ва экспорт қилиш, маркетинг ва сотиш ҳисобига фойда олиш. ЎЗБАТ шунингдек асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай фаолият билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ шуғулланиши мумкин.

2. 1-бандда ЎЗБАТнинг белгилаб берилган мақсадларини амалга ошириш учун, ЎЗБАТ фаолиятининг предмети (асосий йўналишлари) қуйидагилардан иборат бўлади:

- корхоналар, ташкилотлар ва фуқароларга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни олиб бориш;

- ўз маҳсулотлари ва хизматлари нархларини ва олди-сотди шартларини мустақил равишда белгилаш;

- Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида мустақил равишда ёки воситачилар орқали нақд пулга ва пул ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига таянган ҳолда улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида барча турдаги товар ва мол-мулкни (моддий ва номоддий, кўчмас ёки кўчар) ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, қуриш, сотиб олиш, битимлар тузиш, ижарага олиш ёки бошқа йўллар билан олиш ва/ёки сотиш, ижарага бериш, гаровга қўйиш, ёки юқорида кўрсатилган мулкдан бошқа ҳар қандай йўл билан фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқини бошқа бировга бериш;

- Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида мустақил равишда хар қандай шахслар билан шартнома ва битимлар тузиш ва тижорат ҳамда хўжалик фаолияти билан шуғулланиш ва ўз зиммасига исталган турдаги мажбуриятларни олиш;

- ҳар қандай турдаги хизматларни, жумладан маслаҳат, маъмурий ва брокерлик хизматларини кўрсатиш;

- 1-моддада кўрсатилган ЎЗБАТнинг тижорат фаолияти ва асосий вазифалари билан мувофиқлаштирилган ва зарур бўлган импорт ва экспорт операцияларини мустақил равишда ёки воситачилар орқали Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида ширкатлар, қўшма корхоналар, ассоциациялар, консорциумлар ва ҳоказоларни ташкил этиш бўйича бошқа корхоналар билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ шартномалар тузиш ёки уларни бекор қилиш;

- Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ шўъба корхоналар, филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этиш;

- товар ва валюта биржалари ишларида қатнашиш;

- маблағни қарзга олиш ёки маблағ йиғишни ташкил этиш, ёки ЎЗБАТ мажбуриятлари бўйича исталган шахсга гаров бериш, ёхуд қарздорнинг молига тақиқ қўйиш йўли билан;

- Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида ЎЗБАТ маблағларини сармоя қилиш, шунингдек сармоялар, акциялар, кредитлар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш ва/ёки ўтказиш, айирбошлаш ёхуд улардан бошқа йўллар билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ фойдаланиш;

- ЎЗБАТ фондларини ЎЗБАТ ва ҳар қандай шўъба корхонанинг хўжалик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш учун ишлатиш;

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ исталган шахсга пул маблағларини кафолатли ёки кафолатсиз тарзда, исталган қулай шароитда қарзга ёки аванс шаклида бериш ёки бошқа тарзда кредит бериш;

- ҳар қандай мулкни ЎЗБАТнинг ёки бошқа ҳар қандай шахснинг шартнома ва мажбуриятларини бажариш мажбуриятлари ёки қарздорнинг мол-мулкига тақиқ қўйиш ҳуқуқи билан кафолатлаш;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ЎЗБАТнинг ҳар қандай акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини чиқариш, исталган шахсга нақд пулга ёки нақд пулсиз сотиш ва шундай қимматли қоғозларни сотиш юзасидан ҳар қандай битимлар тузиш;

- ишончномалар бериш;

- Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида исталган савдо маркалари, номлар, хизмат кўрсатиш белгилари, дизайн, патент, ихтиролар, ноу-хау ва бошқа ҳар қандай интеллектуал мулкни рўйхатга олиш учун ариза бериш, рўйхатдан ўтказиш, сотиб олиш ёки бошқа йўл билан олиш, сотиш, лицензиялаш, бошқаларга бериш, савдо билан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ шуғулланиш;

- ҳар қандай шахсни ишга ёллаш, ҳар қандай мансабдор шахс ёки ходимга ёки ЎЗБАТнинг собиқ мансабдор шахси ёки ходимига ёхуд уларнинг қариндошлари ёки қарамоғидаги шахсларга маош, пенсия ва бошқа нафақалар тўлаш, пенсия, нафақалар, мукофотлар тўлаш ва рағбатлантириш бўйича режаларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ талафотлар, хавф-хатардан ва жавобгарликнинг бошқа турларини суғурта қилдириш;

- Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида кўргазма ва аукционлар ташкил этиш, уларда қатнашиш ҳамда шу каби бошқа фаолият билан шуғулланиш;

- хайрия ва ҳомийлик бадаллари киритиш ҳамда соғликни сақлаш, маданият ва фанга маблағ ажратиш;

- Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида раҳбар, вакил, пудратчи ёки бошқа шахс сифатида, мустақил ёки бошқа шахслар билан ҳамкорликда ҳамда воситачилик билан, ёхуд вакил, иккиламчи пудратчи, шўъба компания ёки ваколатхона орқали ёки бошқа тарзда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳаракат қилиш;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ЎЗБАТда тиббий пунктлар ташкил қилиш йўли билан тиббий ёрдам кўрсатиш;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ радиостанциялар ўрнатиш ва уларни ишлатиш;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лотереялар, реклама кампанияларини ўтказиш;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ оммавий ахборот воситаларини чиқаришни ташкил қилиш;

- телекоммуникация тармоқларини, маълумотлар узатиш тармоқларини, шунингдек дастурлаш ахборот технологияларини лойиҳалаштириш, қуриш ва ишлатиш соҳасида хизматлар кўрсатиш;

- савдо, воситачилик, ва савдо-воситачилик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан экспорт қилиш; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқари ҳудудларда ҳам маҳаллий, хам чет эл валютасига товарлар (хизматлар) сотиб олиш/сотиш;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа фаолият билан шуғулланиш.

Амалга оширилиши учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) талаб этиладиган фаолият турлари қонунчиликда белгиланган тартибда лицензиялар берилганидан сўнг амалга оширилади.