Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Бизнинг мақсад ва стратегиямиз

Стратегия

Бизнинг мақсадимиз

Истеъмолчиларнинг тамаки маҳсулотларига ҳамда уларнинг янги авлодига бўлган истакларини ҳаммадан ҳам аъло қондириш

Бизнинг вазифамиз

Истеъмолчиларнинг ўз танлов ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва жамият билан очиқ мулоқот ўрнатиш

Стратегиянинг элементлари

Ўсиш

Истеъмолчиларнинг истакларини тушуниш ва қониқтириш

Самарадорлик

Фойда ва айланма маблағларни кўпайтириш учун ресурслардан самарали фойдаланиш

Ғалабага интилувчи ташкилот

Истеъдодли ходимлар, кучли жамоалар, аъло даражадаги иш жойи

Барқарорлик

Жамият эхтиёжларига мувофиқ ҳолда бизнес барқарорлигини таъминлаш

Бош тамойиллар

Масъулият орқали эркинлик

Биз ҳар доим жамиятга нисбатан тўғри ва масъулият билан иш олиб боришга интиламиз. Биз истеъмолчиларнинг энг яхши манфаатларини кўзлаб ҳаракатланишни назарда тутган ҳолда қарорлар қабул қилишда эркинликни қўллаймиз. 

Куч хилма-хилликда

Биз ҳар бир ходимнинг индивидуаллигини ҳурмат қиламиз ва юқори қадрлаймиз, шунингдек биргаликдаги ишлашдан завқ оламиз. Бизнинг кучимиз – одамлар, маданиятлар, фикрлар, маркалар, бозорлар ва ғоялар хилма-хиллигидир. Биз ҳар биримиз ўзимизга хослигимизни қадрлаймиз.

Табдиркорлик руҳи

Биз барча келиб чиқувчи рискларни ҳисобга олган ҳолда мавжуд ва янги ўсиш имкониятларидан фаол фойдаланишга қатъиян қарор қиламиз. Биз ҳар қандай тўсиқларни дадил енгиб ўтишга тайёрмиз. Бундай ёндашув – бизнесимиз муваффақияти гаровидир. 

Ошкоралик

Биз эътиборимизни келажакка қаратганмиз ва истеъмолчиларимизга инновацион юқори сифатли маҳсулот таклиф этган ҳолда  уларнинг эҳтиёжларини қониқтирамиз. Биз барча фикрларга қулоқ тутамиз ва жамиятнинг ўзгариб борувчи эҳтиёжларига эътиборлироқмиз. Биз бизнес юритишнинг янги ёндавшувларига очиқмиз.