Размер шрифта    A A    |    Цвет фона    А А Полная версия сайта
Кўзи заифлар учун мосланган сайт версияси

Бритиш Американ Тобакко

«Бритиш Американ Тобакко» – иккинчи ўриндаги йирик халқаро тамаки компанияси бўлиб, 180 дан зиёд мамлакатларда сотиладиган маркаларнинг кенг портфелига эгадир.

Ишлаб чиқариладиган сигаретларнинг кенг ассортименти — яъни 200 дан зиёд маркалари, Компанияга тегишлидир. Дунёда бир миллиардга яқин балоғат ёшидаги одам чекувчи бўлиб, улардан ҳар саккизинчиси «Бритиш Американ Тобакко» томонидан ишлаб чиқарилган сигаретларни танлайди.

Ҳар бир минтақа бозорида Компания барқарор ҳолатга эгадир ва 50 дан ортиқ мамлакатларда етакчилик қилади.

2014 йили «Бритиш Американ Тобакко» ишлаб чиқариш ҳажми 667 миллиард дона сигаретни ташкил этди. Шу йили Гуруҳ бўлинмаларининг турли мамлакатлар бюджетларига тўлаган солиқлари миқдори, акциз тушумларини ҳисобга олганда, 30 миллиард фунт стерлингдан ошиб кетди ва бу Гуруҳнинг солиқлар тўлангандан кейинги даромад миқдоридан тўққиз баробар ошиқдир.

Биз жаҳон бозорида юз йилдан ортиқ иштирок этиб келмоқдамиз. Корхонамиз 1902 йилда ташкил топди ва 1912 йилга келиб бозор капиталлашуви бўйича етакчи компанияларнинг биринчи ўнталигига кирди.

Бизнинг одамлар ва фабрикаларимиз

Дунёнинг 41 мамлакатида сигарет ишлаб чиқарувчи 44 фабрикалар «Бритиш Американ Тобакко»га тегишлидир. Булардан саккизта фабрика ва битта завод сигарилла (сигара тури), трубка тамакиси ва бошқа тамаки махсулоти ишлаб чиқаради. Шунингдек, снюс, яъни чеклимайдиган турдаги тамаки маҳсулоти ишлаб чиқарувчи фабрика ҳам Компанияга тегишлидир.

Бугунги кунда «Бритиш Американ Тобакко» компаниялари Гуруҳи дунё бўйича 55 000 кишини иш билан таъминлайди. Ходимларимиз штатида турди миллат ва маданиятга таалуқли инсонлар бор. Ҳар бир маҳаллий компанияга ўз фаолияти даражасида ишчи ҳолатларни маҳаллий қонунчилик ҳусусиятларига мувофиқ ва тегишли маҳаллий томонлар манфаатларини ҳисобга олиб ҳал қилиш ишларида етарлича ҳаракат кенглиги берилган ва тегишли маъсулият юклатилган.

Маъсулиятли бошқарув

Биз чекиш соғлиқ учун маълум бир ҳавф туғдиришини тушунамиз ва бу нарсага бизнинг бошқарувга маъсулиятли ёндашишимизнинг қўшимча фактори деб қараймиз.

Маъсулият бизнинг стратегиямизнинг айрилмас бир қисмидир ва барча тегишли томонлар билан мулоқот орқали биз, замонавий тамаки саноатининг доимий ўзгарувчан ҳолатида, ўз мақсадларимизга эришиш йўлида меҳнат қиламиз.

Тамаки етиштириш

Биз, тамаки баргини етиштиришдан бошлаб то тайёр маҳсулотни сотишгача, яъни тамаки ишлаб чиқаришнинг барча босқичларидан ўтувчи ягона халқаро тамаки Гуруҳимиз. Биз дунё бўйлаб минглаб фермерлар билан бирга ишлаймиз. Бизнинг компанияларимиз тамаки баргига бағишланган махсус дастурларни амалга оширишади. Бу дастурлар фермерларни қўллаб–қувватлашга қаратилган бўлиб, агарда бунинг иложи бўлмаса, қишлоқ ҳўжалиги экинларини ишлаб чиқаришнинг барча жабҳаларини ва энг яхши экологий амалиётларни қамраб олишга қаратилгандир – 2011 йили ушбу йўналишдаги дастурлар Гуруҳ компанияларининг 19 та мамлакатларида ўтказилди.

2011 йили Гуруҳ тахминан 200 000 фермерлар томонидан етиштирилган 440 000 тонна тамаки баргларини сотиб олди.